Таиланддаги U-17 Осиё кубогида ярим финалгача борган ҳамюртларимиз бугун тунда юртимизга қайтиб келишди.
Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун чорак финалда Саудия Арабистони билан тўқнаш келган терма жамоамиз Оллоберган Каримов ва Дилшод Абдуллаевнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Корея билан ўйинда эса уларга бироз омад етишмади. Бу борада Оллоберган Каримовнинг фикри қуйидагича бўлди.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг"Осиё кубоги бир тарафдан яхши ўтди, бошқа тарафдан ниятимизга охиригача ета олмадик. У ерга чемпион бўлиш учун борган эдик. Худога шукур Жаҳон чемпионатига йўлланма олдик. Қолганини Индонезияда кўрсатамиз. Саудия Арабистонига гол урганимдан сўнг Жаҳон чемпионатига чиқишимизга шубҳам қолмади. Дилшоднинг голидан кейин эса икки карра ишончимиз ортди.
Жанубий Корея бизга қараганда бир кун кўпроқ дам олди. Вазиятларимиздан фойдалана олганимиз йўқ", - дейди Оллоберган Каримов.