22:10 / 02.07.2023
181

Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Насаф"ни қийинчилик билан мағлуб этди

Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Насаф"ни қийинчилик билан мағлуб этди

Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда "Нефтчи ҳамда "Насаф" ўзаро куч синашди. Мазкур беллашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, 52-дақиқада Тома Тобатадзе пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди. 68-дақиқада захирадан майдонга тушган Азизбек Амонов мувозанатни тиклади. 84-дақиқада Тома жаримадан гол уриб, "йўлбарслар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа, фарғоналиклар очколари сонини 25 тага етказиб олган ҳолда, жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олди.

"Нефтчи" – "Насаф" 2:1

Голлар: Тома Табатадзе (пенальти) 51, Азиз Амонов (Ғолиб Ғайбуллаев) 67, 1:1, Тома Табатадзе 83, 2:1

"Нефтчи": 12. Владимир Назаров, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Умар Адхамзода, 8. Нурилло Тўхтасинов (9. Улуғбек Ҳошимов, 46), 13. Лутфулло Тўраев, 19. Мирзоҳид Ғофуров (70. Аббосжон Ғуломов,70), 20. Анваржон Ғофуров, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 22. Тома Табатадзе ( 11. Иззатилла Абдуллаев, 86), 23. Диёржон Туропов, 24. Ғулом-Ҳайдар Гулямов.

Захирадагилар: 45. Акбар Тўраев, 3. Нодирхон Неъматхонов, 5. Юрий Батюшин,  17. Абдуллоҳ Олимов, 26. Олексей Ларин, 66. Дониёр Валиев.

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 9. Жавоҳир Сидиқов, 18. Баҳром Абдураҳимов (99. Азизбек Амонов, 66), 19. Лима Круз, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (8. Зафармурод Абдираҳматов, 66), 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров, 92. Умар Эшмуродов.

Захирадагилар: 1. Умиджон Эргашев,  15. Жўрабек Маннонов, 17. Суҳроб Нуруллоев, 21. Дониёржон Нарзуллаев, 23. Сардор Саъдуллаев, 70. Абубакр-Ризо Турдиалиев, 88. Марко Станоевич.

Огоҳлантириш: Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф") 35, Диёр Туропов ("Нефтчи") 70


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Насаф"ни қийинчилик билан мағлуб этди
ePN