Америкалик ринг-гёрл Арианни Селест россиялик Хабиб Нурмагомедов ва ирландиялик Конор Макгрегор жамоалари ўртасида содир бўлган оммавий муштлашувни эслади.
Бу воқеа Хабиб ва Макгрегор ўртасидаги жангдан сўнг содир бўлган эди.
"Бу ақлбовар қилмас даражада бўлган эди! Мен шунчаки бошқа қизларга қараб, бу ердан қутулиш вақти келди деб ўйладим. Дўстим Бруклин буни қизиқиш билан томоша қилар эди. Лекин, биз ҳаммамиз кийиниш хонасига югурдик ва орқамизда турган қўриқчилар бизни итариб юборишди. Ҳеч биримиз жабрланмадик", - деди Арианни Селест.
Эслатиб ўтамиз, Хабиб UFC 229 турнирида Макгрегорни тўртинчи раундда мағлуб этган эди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар