date
views 268

«Насаф» Хвича Кварацхелиянинг жамоадоши билан келишувга эришди

«Насаф» Хвича Кварацхелиянинг жамоадоши билан келишувга эришди

Эшитишимизга қараганда, «Насаф» грузиялик ярим ҳимоячи билан тез орада расман шартнома имзолайди. Джаба Жигаури фаолиятининг асосий қисмини мамлакатнинг икки гранд жамоалари - «Динамо» Тбилиси ва «Динамо» Батумида муваффақиятли ўтказган. Шунингдек, Жигаури фаолияти давомида Франция, Македония ва Қозоғистон лигаларида ҳам ўйнаган.

Джабанинг майдондаги асосий позицияси марказда бўлиб, футболчи марказий ва ҳужумчи ортида инсайд ролида ҳам ўйнаши мумкин. Жигаури ярим ҳимоячи бўлишига қарамасдан фаолияти давомида 86та гол уриб, 40 маротаба ассист қайд этган.

Джаба Жигаури Грузия миллий жамоаси аъзоси саналади ва термада 22та ўйин ўтказган.

Джаба Грузия футболининг ёрқин юлдузи Хвича Кварацхелия билан Батумида бирга тўп тепган.

Футболчи тез орада Қаршига келиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Насаф» Хвича Кварацхелиянинг жамоадоши билан келишувга эришди