Иброҳимҳалил Йўлдошев ўртоқлик ўйинида "Динамо" дарвозасига гол урди! (видео)

"Нижний Новгород" сафида тўп тепадиган ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев "Динамо" Москвага қарши ўртоқлик ўйинида гол урди. У жамоасининг биринчи таймдаги ягона голига муаллифлик қилди.
20-дақиқада легионеримиз қанотдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Илк бўлимдан сўнг футболчимиз жамоаси йирик 1:4 ҳисобида имкониятни бой бермоқда.
Марҳамат, қуйида гол видеосини томоша қилишингиз мумкин:
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг