date
views 250

Мбаппе кейинги мавсум захира ўриндиғига "михланиши" мумкин

Мбаппе кейинги мавсум захира ўриндиғига "михланиши" мумкин

ПСЖ Килиан Мбаппенга нисбатан кескин чоралар кўриб, унга босим ўтказмоқчи.

24 ёшли ҳужумчи 2024 йилда клубни текинга тарк этиш ниятида эканлигини айтиб, ПСЖ билан шартномасини узайтиришдан бош тортган эди. Париж жамоаси Килиан шартномани узайтирмаса, уни ёзда сотишга тайёр, чунки клуб футболчини текинга қўйиб юборишни истамайди.

"The Athletic" нашри хабарига кўра, ПСЖ Мбаппени келажак ҳақида қарор қабул қилишга мажбурлаш учун турли йўллар билан босим ўтказмоқчи. Хусусан, форвард шартнома бўйича ўз ўрнини сақлаб қолса, уни  захира ўриндиғига "михламоқчи".

ПСЖ Мбаппе билан шартномани 2025 йилгача узайтириш ва 2024 йилда Париждаги ёзги Олимпия ўйинларидан кейин сотиш вариантини энг фойдали деб ҳисобламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе кейинги мавсум захира ўриндиғига "михланиши" мумкин