Ҳалқаро ўртоқлик учрашуви доирасида "Насаф" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига қарши майдонга чиқди. Ушбу беллашувда "аждарлар" ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Иккала голга ҳам яқинда таркибга қўшилган легионер Жигаури муаллифлик қилди. У олдинроқ "Машъал" ва "Шўртан"га қарши назорат учрашувларида ҳам гол уришга муваффақ бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, танаффусдан сўнг "аждарлар" Суперлига 14-турини сафарда ўтказади. Унда қаршиликларга "Андижон" клуби рақиблик қилади. Беллашув 28 июль соат 20:00 да старт олади.
"Насаф" – "Истиқлол" 2:0
Голлар: Жаба Жигаури 52', 62'
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар