date
views 182

Жамшид Саидов: "Кенжабоевни "Бухоро"га қарши дербига сақлаш учун захирага олдик"

Жамшид Саидов: "Кенжабоевни "Бухоро"га қарши дербига сақлаш учун захирага олдик"

Coca Cola Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ғалаба қозониш насиб қилмади. Мухлисларни хурсанд қила олмадик. Уларга эса мухлислик қилганлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Йигитларга ҳам раҳмат, улар барча берилган топшириқни бажаришди. Бугун омад бизга етишмади.

- Ислом Кенжабоев иккинчи бўлимда захирага олинди. У яхши ўйнаб турганди. Бунга сабаб нима бўлди?

- Биз Ислом карточка олишидан қўрқдик. Сабаби, кейинги ўйин "Бухоро"га қарши дерби бўлади. Ифеани ушбу ўйинни ўтказиб юборади. Шу сабаб ҳам биз Исломни сақлашга ҳаракат қилдик.

- Жамоага янги келган ўйинчилар майдонга тушишди. Уларнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Ҳа, мен уларнинг ўйинидан қониқдим. Улар бугун яхши ўйин кўрсатишди. Ўйин ҳам ажойиб бўлди.

- Жамоанинг мағлубиятига асосий сабаб деб нимани кўрсатиш мумкин?

- Бу футбол. Айтганимдек, омад етишмади. Футболчилар ўйинни зўр ўтказишди.

- Марко Симоновски буёғига жамоанинг асосий ҳужумчиси сифатида ўйнайдими?

- Буни вақт кўрсатади. Айни дамда эса, ҳа. У жамоа асосий ҳужумчиси.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жамшид Саидов: "Кенжабоевни "Бухоро"га қарши дербига сақлаш учун захирага олдик"