
Жаҳоннинг машҳур спринтери Усейн Болт олган жароҳати туфайли Олимпиадада қатнаша олмаслиги мумкин
Олти карра олимпиада чемпиони ва 11 карра жаҳон чемпиони Усейн Болт Рио-де-Жанейродаги олимпиада мусобақаларида қатнаша олмаслиги мумкин, дея хабар беради Риа Новости.
Спортсмен ярим финалдаги ғалабасидан сўнг (10.4 секундда 100 метр) Ямайкадаги чемпионатдан тиззаости пайлари лат ейиши натижасида чиқиб кетишга мажбур бўлганди.
"Тезлик билан даволаниб, Лондондаги юбилей ўйинларида қатнашишга ва Рио-де-Жанейродаги олимпиада мусобақаларига йўлланма олишга ҳаракат қиламан", деб ёзади спринтер твиттердаги шахсий саҳифасида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар