date
views 640

Қозоғистонда 11 яшар қизини зўрлаган ота кастрацияга ҳукм қилинди

Иллюстратив фото: elements.envato.com

Қозоғистоннинг Ақтау гарнизони собиқ ҳарбий хизматчиси 11 яшар қизини зўрлагани учун кимёвий кастрацияга ҳукм қилинди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар берди.

Ҳукмни Остонадаги жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро ҳарбий суди чиқарган.

“Судланувчи ҳарбий хизматни ўташ даврида 11 ёшли қизини бир неча бор зўрлаган. Судланувчининг айби жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, экспертиза натижалари ва жиноят ишининг бошқа материаллари билан тўлиқ исботланган”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, прокурор айбланувчига умрбод қамоқ жазосини сўраган.

“Суд ҳукми билан собиқ ҳарбий 120-модданинг 4-қисми ‘Вояга етмаганни зўрлаш’, 121-модданинг 4-қисми ‘Вояга етмаганга нисбатан шаҳвоний характердаги зўравонлик ҳаракати’ ва 124-модданинг 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди”, — дейилади хабарда.

Суд ҳукмига кўра, собиқ ҳарбий жазони ижро этиш тизимидаги фавқулодда хавфсизлик муассасасида ушлаб туриш билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, ҳукмда собиқ ҳарбийга нисбатан кимёвий кастрация тарзидаги мажбурий даволаш қўлланилиши ҳам кўзда тутилган. Қарор қонунан кучга кирмади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қозоғистонда 11 яшар қизини зўрлаган ота кастрацияга ҳукм қилинди