Ҳабиб Нурмагомедов Илон Маскни Цукербергга қарши жангга тайёрлашдан бош тортди

Ҳабиб Нурмагомедов Илон Маскни Цукербергга қарши жангга тайёрлашдан бош тортди
Ҳабиб Нурмагомедов Илон Маскни Цукербергга қарши жангга тайёрлашдан бош тортди
Фото: Google Images

Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Илон Маск билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди. Бу ҳақида вазиятга алоқадор бўлган манбага таяниб, ТАCC маълум қилмоқда.

Илон Маск Марк Цукербергга қарши жангга Ҳабиб Нурмагомедов уни тайёрлашини хоҳлаганди. Бироқ Ҳабиб буни рад этди. Рад этиш сабаби маълум эмас”, — дея хабар беради агентлик манбаси.

Аввалроқ, Маск Twitter’да Цукерберг билан орани очиқ қилиб олиш учун октагонда жанг қилишга тайёр эканлигини айтди.

Цукерберг Маскнинг таклифига Instagramъдаги сториэсъда “Менга жанг жойини юбор”, деган ёзув билан жавоб берди. “Лас-Вегасдаги октагон”, деди Маск.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар