date
views 282

Сергей Арсланов: "Ушбу ғалабани вафот этган мухлисимиз Илёс Анваровга бағишлаймиз"

Сергей Арсланов: "Ушбу ғалабани вафот этган мухлисимиз Илёс Анваровга бағишлаймиз"

"Сурхон" ҳамда "Турон" ўртасидаги Суперлиганинг 16-тур учрашувидан (1:0) сўнг, мезбон жамоа устози Сергей Арсланов матбуот анжуманида иштирок этиб, журналстлар саволларига жавоб берди.

Сергей Арсланов: "Биз учун ҳар бир очко ҳаводек муҳим. Бугунги баҳсда футбол эстетикаси ҳақида гапириш қийин. Йигитларга раҳмат айтаман. Ушбу ғалабани вафот этган мухлисимиз Илёс Анваровга бағишлаймиз".

- Достон Турсунов Шотландия клубида кўрикда эди. Бугун эса у майдонга тушди...

- Достоннинг техникаси кучли, футбол интеллекти баланд. Агентлар буни пайқашди. Айни дамда ўзбек футболчиларига бўлган талаб анча ошган. Бу миллий футболимиз, Суперлигамиз ўсаётганидан далолат беради. Ҳа, Турсунов бориб келди, у мураббийга ёқди. Келаси йил уни Европада кўрамиз деб умид қиламиз.

- Танаффусдан сўнг "Турон" "портловчи" ўйин намойиш этиб, ҳимояга катта босим ўтказди. "Сурхон" бунга тайёрмиди?

- Ҳа, тайёр эдик, чунки "Турон" ҳисобда ортда қолаётгани учун катта куч билан ҳужумга ўтишини билардик. Рақибга кўп зонани топширганимиз ягона муаммо бўлди, бироқ тўп учун ҳаводаги курашларда йигитлар яхши ҳаракат қилишди.

- Дарвозабонимиз Артём Потапов "қуруқ" ўйинлар сони бўйича Суперлигада 2-ўринни эгаллаб турибди. Бу унинг маҳоратими, ҳимоя қўрғонининг кучими ёки иккиласи биргаликда?

- Футбол жамоавий спорт тури. У соатга ўхшайди. Соатнинг бирор қисми бўлмаса, у ишламайди. футболда ҳам шундай. Ҳа, Потапов ўзини ҳақиқий профессионаллардек тутяпти. Борини бериб ишлаяпти. Лекин шу ўринда жамоага ҳам раҳмат айтиш керак. Йигитларнинг бари биргаликда ҳаракат қилишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сергей Арсланов: "Ушбу ғалабани вафот этган мухлисимиз Илёс Анваровга бағишлаймиз"