
Саудия Арабистони чемпионатининг илк туридан ўрин олган "Ал-Иттифоқ" - "Ан-Наср" учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Мане 4-дақиқада ҳисобни очган бўлса, иккинчи тайм бошида Квайсон имкониятларни тенглаштириб қўйди. Орадан кўп ўтмай Дембеле ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа, "Ал-Иттифоқ" турнир жадвалида 5-ўринга чиқиб олди. "Ан-Наср" эса 12-поғонадан жой олди.
"Ал Иттифоқ" – "Ал Насср" 2:1
Голлар: 0:1 – 4 Мане, 1:1 – 47 Квайсон, 2:1 – 53 Дембеле.
"Ал Иттифоқ" – Пауло Виктор, Муҳаммад (Юсуф, 72), Тиссеран, Хендри, Ал Ҳатиб, Хендерсон (Оздемир, 88), Хазази (Маҳзари, 72), Ал Гамди (Витиньо, 46), Квайсон, Дембеле (Ал Гамди, 85).
"Ал Насср" – Ал Акиди, Бушаль (Салули, 90), Ал Фатиль, Али, Конан, Алилави (Ал Ганнам, 46), Ал Сулайҳим (Ал Нажи, 65), Ал Ҳайбари, Ал Ҳассан (Адам, 71), Мане, Гариб (Яҳё, 71).
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.