date
views 196

Неймар фаолияти давомида трансферига энг кўп пул тўланган футболчига айланди

Неймар фаолияти давомида трансферига энг кўп пул тўланган футболчига айланди

Неймар фаолияти давомида трансферига энг кўп пул тўланган футболчига айланди.

Бразилиялик футболчи “ПСЖ”дан “Ал-Ҳилол”га ўтди. Футболчининг трансфер баҳоси 90 миллион евролиги хабар қилинган.

Парижликлар 2017 йилда Неймарни “Барселона”дан 222 миллион еврога харид қилган. Каталонияликлар эса футболчи учун “Сантос”га 88 миллион евро тўлаган.

Фаолияти давомида Неймар учун 400 миллион тўланган — бу жаҳон рекорди. Бразилиялик бу борада Ромелу Лукакуни (“Челси”) ортда қолдирди. Бельгиялик футболчи учун умумий 333,36 миллион евро сарфланган.

Кучли учликни эса Криштиану Роналду (247 миллион евро) якунлаб берган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Неймар фаолияти давомида трансферига энг кўп пул тўланган футболчига айланди