date
views 213

Рафинья: "ОКМКга қарши баҳсда хотиржамликка берилмасдан бор кучимизни ишга соламиз"

Рафинья: "ОКМКга қарши баҳсда хотиржамликка берилмасдан бор кучимизни ишга соламиз"

Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичи доирасидаги "Ал Араби" — ОКМК учрашувидан олдин мезбонлар футболчиси Рафинья Алькантара матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бўлажак ўйин гуруҳ босқичи йўлланмасини тақдим этишини инобатга олсак, қизиқарли руҳда ўтади. Мухлислар қўллаб-қуллатлови эса бизга куч беради. Шунга қарамай, хотиржамликка берилмаймиз, аксинча, ушбу босқичдан ўтиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Жорий йил Қатар амирлиги кубогини қўлга киритдик. Эндиликда ўз тажрибамизни Осиё Чемпионлар лигасида намоён этишга ҳаракат қиламиз", деди бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рафинья: "ОКМКга қарши баҳсда хотиржамликка берилмасдан бор кучимизни ишга соламиз"