“Рома” Сердар Азмунни ижарага олганини эълон қилди

“Рома” Сердар Азмунни ижарага олганини эълон қилди
“Рома” Сердар Азмунни ижарага олганини эълон қилди
Фото: “Рома”

“Байер” футболчиси Сердар Азмун фаолиятини “Рома”да давом эттиради.

Римликлар ҳужумчини бир мавсумга ижарага олди. Шунингдек, шартнома бандида Азмунни 12 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд.

28 ёшли ҳужумчи “Рома” сафида 17-рақамда тўп суради.

Эронлик футболчи “Байер” шарафини бир ярим йил давомида ҳимоя қилди. Шу вақт ичида 44 та ўйинда иштирок этиб, 5 та голга муаллифлик қилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар