date
views 232

"Ан-Насср" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Роналдудан икки гол ва ассист

"Ан-Насср" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Роналдудан икки гол ва ассист

Саудия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Ан-Насср" - "Ал-Шабаб" баҳси мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Дастлаб, Роналду иккита пенальтини аниқ амалга ошириб, орадаги фарқни иккитага оширган бўлса, тайм сўнггида Мане ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди. 80-дақиқада Султон ўйинга нуқта қўювчи голни урди.

Шу тариқа, "Ан-Насср" турнир жадвалида 6-ўринга чиқиб олди.

Ал Насср – Ал Шабаб 4:0

Голлар: Криштиану Роналду (13-п, 38-п), Мане (40), Султон ал-Ганнам (80).

Ал Насср - Наваф ал-Ақиди, Султон ал-Ганнам (Наваф ал-Бушал, 81), Муҳаммад ал-Фатил, Аймерик Ляпорт (Мухтор Али, 81), Гислан Конан, Абдуллоҳ ал-Ҳайбари, Отавио (Абдулмажид ал-Сулайҳем, 86), Марцело Брозович, Абдулраҳмон Ғариб, Садио Мане (Ҳолид ал-Ганнам, 81), Криштиану Роналду (Мешари ал-Немер, 86).

Ал Шабаб - Ким Сеунг-Гью, Иаго Сантос, Фаваз ал-Сақур, Нодир ал-Шарари (Рияд Шараҳили, 66), Ҳуссайн ал-Сибьяни (Наваф ал-Саади, 88), Эвер Банега, Густаво Куэллар, Хаттан Бахбри (Абдуллоҳ ал-Жуи, 87), Ҳуссайн ал-Қаҳтони, Фаҳад ал-Муваллад (Мажид Канабах, 66), Муҳаммаду Диалло (Муҳаммад Исса, 88).

Огоҳлантириш: Ҳуссайн ал-Сибьяни (29), Нодир ал-Шарари (33), Густаво Куэллар (37), Иаго Сантос (43), Садио Мане (43), Хаттан Бахбри (77).

Четлатиш: Эвер Банега (78).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ан-Насср" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Роналдудан икки гол ва ассист