Профессионал бокс таянч ташкилотларидан бири бўлган Жаҳон бокс ассоциацияси (WBА) август ойи якунига кўра янгиланган рейтингини эълон қилди. Ўзбек боксчилари қуйидаги ўринларда қайд этилган:
Супер ўрта вазн (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдаги 6-ўриндан 1 поғона пастлади ва 7-ўринга жойлаштирилди,
Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 1-ўрин,
Ярим ўрта вазн (66,6): Шаҳрам Ғиёсов 2-ўрин,
Супер енгил вазн (63,5 кг): Ботир Аҳмедов ўтган ойдаги 4-ўриндан 6-ўринга тушди,
Ярим енгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 1-ўрин,
Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 2-ўриндан 1-ўринга кўтарилди,
Минимум вазнда (47,6 кг) қайд этилган Ҳасанбой Дўсматов 2-ўринда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар