Европанинг қатор лигаларида 1 сентябрь куни ёзги трансфер ойнаси ёпилди. Қуйида дедлайн куни юз берган асосий трансферлар ҳақида маълумот берилади.
- “Манчестер Юнайтед” “Фенербаҳче”нинг 25 ёшли дарвозабони Алтай Байиндирни ўз сафига қўшиб олди. Туркиялик посбон билан битим 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.
- “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Коул Палмер фаолиятини “Челси”да давом эттиради. 21 ёшли футболчи лондонликлар билан 7+1 кўринишида шартнома имзолади.

- “Ювентус” ҳимоячиси Леонардо Бонуччи “Унион” билан шартнома имзолади. 36 ёшли футболчининг туринликлар билан бир йиллик битими бор эди. Бироқ у жамоа билан келишган ҳолда трансферга қўйилди ва жамоасини алмаштирди.

- “Ноттингем Форест” “Арсенал” ҳимоячиси Нуну Таварешни бир йилга ижарага олди. Шунингдек, жамоада 23 ёшли футболчини 12 миллион фунтга сотиб олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд.
- “Манчестер Сити” “Вулверҳэмптон” ярим ҳимоячиси Матеуш Нунешни 53,2 миллион фунтга харид қилди. Футболчи “шаҳарликлар” билан 5 йиллик шартнома имзолади.
- “Барселона” ҳимоячиси Клеман Лангле ижара асосида “Астон Вилла”га ўтди. Инглиз жамоаси 28 ёшли футболчининг 75% маошини тўлаб беради.

- “Барселона” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ансу Фати “Брайтон”га ижара асосида ўтди. “Барселона” тарбияланувчиси бир йилдан сўнг жамоага қайтади. Инглизлар шартномага 20 ёшли вингерни харид қилиш бандини киритмаган.
- “Реал” ўз футболчиси Рейнерни учинчи бор ижарага бериб юборди. Футболчи бу сафар бир мавсум давомида А Сериянинг “Фрозиноне” клуби шарафини ҳимоя қилади.
- “Аталанта” клуби ҳужумчиси Дуван Сапата “Торино”да ўйнайдиган бўлди. Туринликлар футболчини бир йилга ижарага олди.
- “Ювентус” ярим ҳимоячиси Марко Пяцса Хорватиянинг “Риэка” жамоаси футболчисига айланди.
- “Аугсбург” “Тоттенҳэм” футболчиси Жафет Тангангани ижарага олди.
- “Манчестер Юнайтед” 8 йил олдин жамоани тарк этган Жонни Эвансни яна ўз сафига қўшиб олди. 35 ёшли ҳимоячи манкунианликлар билан бир йиллик шартнома имзолади. Эванс сўнгги 5 йилни “Лестер” жамоасида ўтказган.

- “Валенсия” 28 ёшли ярим ҳимоячиси Саму Кастильехони “Сассуоло”га ижарага берди.
- “Челси” ярим ҳимоячиси Каллум Ҳадсон-Одои “Ноттингем Форест” билан 3 йиллик шартнома имзолади. Футболчи янги жамоасида 14-рақам остида ҳаракат қилади.
Европа ЛигалариЁзги ТрансферМанчестер ЮнайтедЧелси ФутболчиЮвентус ШартномаНоттингем Форест Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар