22:14 / 02.09.2023
181

Ёрқин Назаров: "Ёш йигитлар гранд жамоага қарши муносиб ҳаракат қилишди"

Ёрқин Назаров: "Ёш йигитлар гранд жамоага қарши муносиб ҳаракат қилишди"

"Турон" ҳамда "Насаф" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги чорак финал учрашувидан (1:2) сўнг мезбон жамоа устози Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ёрқин Назаров: "Бугунги баҳсда йигитларга эътироз билдира олмайман. Улар борини бериб ҳаракат қилишди. Деярли ҳар ўйин таркибимизда ёшлар дебют қилишмоқда. Ёш йигитлар гранд жамоага қарши муносиб ҳаракат қилишди. Кейинги баҳсларга яхшироқ тайёрланишга ҳаракат қиламиз".

- Бугун 88-рақамдаги Сардор Садуллаев илк бор асосий таркибда ўйнади, у ҳақида қандай фикрдасиз?

- Яхши фикрдаман. Ҳар доим такрорлайман, ким ўзини кўрсата олса, ўша майдонга тушаверади. Садуллаев ишончни оқлади. Унинг бугунги ўйинидан мамнунман.

- Ёрқин Назаров СССР чемпионатида "Пахтакор" таркибида ўйнаб, гол урган экан. Шу ҳақида маълумот беришингизни мухлислар сўрашган экан.

- Тўғри, "Пахтакор" сафида охирги чемпионатда мен ва Валерий Кечинов захирада эдик. Ўша пайт ўсмир эдик. Собиқ Иттифоқ чемионатида ўйнадим, Кечинов билан бирга 18 ёшда Ўзбекистон чемпиони бўлганмиз. Ўсмирлигимизга қарамай, жамоанинг деярли барча баҳсларида майдонга тушганмиз. Биринчи голимни "Металлург"га қарши баҳсда захирадан майдонга тушиб урганман. Ўша пайт таркибда Геннадий Денисов, Игорь Шквирин, Хорен Оганесян, Миржалол Қосимов каби юлдузлар бўларди. "Пахтакор" сафида икки марта Ўзбекистон чемпиони ва икки марта Кубок соҳиби бўлганман.

- Абега бугун ўз ўйинини кўрсата олмади, нега уни алмаштирмадингиз?

- Асосий таркибда майдонга тушганлар асосан "қора" ишни бажаришлари керак эди, иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтиришни режа қилгандик. Экстра таймлар бўлишини ўйлаб, ўзгариш қилмаётгандик, бироқ сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбордик.

- Жамоа икки ўйиндан бери сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборяпти. Бунинг устида ишланадими?

- "Турон"нинг жисмоний ҳолатида муаммо бор, охирги дақиқаларда куч етмай қоляпти, бунинг устида ишлаймиз.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ёрқин Назаров: "Ёш йигитлар гранд жамоага қарши муносиб ҳаракат қилишди"