date
views 257

Роналду ва Мане гол урган ўйинда "Ан-Насср" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Роналду ва Мане гол урган ўйинда "Ан-Насср" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Футбол бўйича Саудия Арабистони чемпионатининг 5-турида “Ан-Насср” 2 сентябрь, шанба куни “Ал-Ҳазм”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашув Ар-Риёд жамоасининг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. “Ан-Насср” таркибида Ғариб, Ал-Ҳайбари, Отавио, Мане ҳамда Роналдулар гол муаллифига айланди. “Ал-Ҳазм” сафида эса Муҳаммад Бадамоси ўз номига гол ёздириб қўйди.

“Ан-Насср” ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 9 тага етказиб, 6-ўринга кўтарилиб олди.


Саудия Профессионал Лигаси

5-тур баҳси

2 сентябрь, шанба

“Ал-Ҳазм” – “Ан-Насср” 1:5

Голлар: 0:1 – 33 Ғариб, 0:2 – 45 Ал-Ҳайбари, 1:2 – 47 Бадамоси, 1:3 – 57 Отавио, 1:4 – 68 Роналду, 1:5 – 78 Мане.

“Ал-Ҳазм”: Дамен, Ал-Отайби, Бруно Виана, Ал-Дaxил, Ал-Аазми (Ал-Ҳаммари, 64), Винисиус (Ал-Таин, 89), Траоре (Ал-Нажар, 75), М Алсайяли, Тозе, Бадамоси (Ал Мҳемаид, 89), Ал-Шаммари (Ал Мутаири, 64).

“Ан-Насср”: Ал-Акиди, Ал-Ганам, Лапорт, Ал-Фатил, Koнaн (Теллес, 76), Брозович (Ал-Ҳассан, 82), Отавио (Ал-Нажи, 76), Ал-Ҳайбари (Али, 82), Мане, Ғариб (Ал-Ганнам, 82), Роналду.

Огоҳлантириш: Али (90).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду ва Мане гол урган ўйинда "Ан-Насср" йирик ҳисобда ғалаба қозонди
-->