20:20 / 03.09.2023
155

Ўзбекистон Кубоги. “Навбаҳор” “Сурхон”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Кубоги. “Навбаҳор” “Сурхон”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сурхон" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Майдон эгалари сафида икки голга ҳам Тома Табатадзе муаллифлик қилди. У дастлаб пенальтидан унумли фойдаланди. Кейин эса Абдуманноповнинг узатмасини голга айлантирди.

Шу тариқа, наманганликлар ярим финалга йўл олди. "Сурхон" эса 1/4 финалда ўз юришини тўхтатди.

"Навбаҳор" - "Сурхон" 2:0 

Гол: Тома Табатадзе 69'(пенальти), Тома Табатадзе 90+7'

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 5. Милош Милович, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Остон Ўрунов, 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев, 21. Темурхўжа Абдухолиқов, 22. Игорь Голбан, 23. Йован Жокич, 24. Давронбек Ҳошимов, 91. Тома Табатадзе.

"Сурхон": 1. Артём Потапов, 66. Беҳруз Шайдулов, 3. Суннатуллоҳ Хамиджонов, 6. Артём Сокол, 55. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 25. Беҳзод Шамсиев, 2. Бобур Асқаров, 10. Тамирлан Жамалутдинов, 27. Асилбек Жумаев, 18. Сильванус Нимели.

Захирадагилар: 13. Азиз Исаков, 99. Камрон Сайдазимов, 5. Азиз Пирмуҳаммадов, 19. Нуриддин Ҳасанов, 9. Муҳаммад-Али Абдураҳмонов, 4. Шахзод Тоиров, 15. Диёр Рамазонов, 7. Достон Турсунов, 11. Жаҳонгир Абдусаломов.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Кубоги. “Навбаҳор” “Сурхон”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди