АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин учун асосий таркибни эълон қилди

АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин учун асосий таркибни эълон қилди

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 10 сентябрга ўтар кечаси АҚШга қарши халқаро ўртоқлик ўйинида иштирок этади.

АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Грегг Берхалтер матбуот анжуманида Ўзбекистонга қарши майдонга тушадиган футболчилар номини эълон қилди.

АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин учун асосий таркибни эълон қилди

Дарвозабон: Метю Тёрнер;

Ҳимоячилар: Энтони Робинсон, Тим Рим, Кристофер Ричардс, Сержиньо Дест;

Ярим ҳимоячилар: Уэстон Маккенни, Френсис Тессманн, Юннус Муса;

Ҳужумчилар: Кристиан Пулишич, Фоларин Балогун, Тимоти Веа.

Журналистларнинг “Бу Ўзбекистонга нисбабат ҳурматсизлик эмасми?”, деган саволига мураббий ўртоқлик ўйинлари учун асосий таркибни эртароқ эълон қилиниши хавотирли эмаслигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоалар ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 9 сентябрдан 10 сентябрга ўтар кечаси 02:30 да бошланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар