date
views 196

Ҳусайин Норчаев: "Ўйиндан аввал ҳавотир йўқ эди"

Ҳусайин Норчаев: "Ўйиндан аввал ҳавотир йўқ эди"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун эронлик тенгқурларига қарши майдонга чиқди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Мазкур учрашувдан сўнг терма жамоамиз ҳужумчиси Ҳусайин Норчаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Худога шукур ғалаба қозондик. Ватанимизга чиройли байрам бўлди, деб ўйлайман. Ишлашда давом этамиз. Олдинда Осиё ўйинлари бор. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрамиз. Халқимизга хурсандчилик улашишга ҳаракат қиламиз",- дейди Ҳусайин Норчаев.

- Эронга қарши учрашув олдидан ҳавотир бормиди?

- Бизда ҳавотир йўқ эди. Эронга қарши одатдагидек тайёргарлик кўрдик.

- Жарима майдончаси ичида кўп вазиятлар яратдик. Лекин фойдаланишга қийналдик. Бу ҳаяжон сабаб эдими ёки рақиб ҳимоячиларининг муносиб ҳаракати?

- Бу омад билан боғлиқ, деб ўйлайман. Катта футболчиларда ҳам бундай ҳолат бўлиб туради. Ҳаракат қилдим, ўхшамади. Хатоларим устида ишлаб, янада кучлироқ бўлишга ҳаракат қиламан.

- Олдинда Осиё ўйинлари кутиб турибди. Мураббийлар сизни таркибга жалб қилиш масаласини қай тариқа ҳал қиляпти?

- Ҳозирда терма жамоа мураббийлари "Алания" мураббийлари билан гаплашишмоқда. Шундан кейин бирор нарса дейиш мумкин.

- Бугун ҳакамларга кўп эътироз бўлди. Ҳакамликдан кўнглингиз тўлдими?

- Муҳими биз ютдик. Ҳакамларни биз муҳокама қилмаймиз. Уларни муҳокама қиладиганлар бор. Биз кўпроқ ўз ўйинимизни қилишимиз керак.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳусайин Норчаев: "Ўйиндан аввал ҳавотир йўқ эди"