date
views 213

ОЧЛ. "Пахтакор" Тошкентда "Ал Айн"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди

ОЧЛ. "Пахтакор" Тошкентда "Ал Айн"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигаси 1-тури доирасида «Пахтакор» Тошкентда йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

«Бунёдкор» стадионида ўтган баҳсда Максим Шацких шогирдлари БАА вице-чемпиони «Ал-Айн»га йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Меҳмонлардан Кожо дублга эришган бўлса, Ал-Балоуши яна бир голга муаллифлик қилди – 3:0.

Тошкент жамоаси 2-турда Саудия Арабистонида «Ал-Файҳа» меҳмони бўлади. Ўйин 3 октябрь куни ўтказилади.

ОЧЛ. А гуруҳи. 1-тур
19 сентябрь
«Пахтакор» – «Ал Айн» (БАА) – 0:3
Голлар: Кожо Лаба 11, 66, Холид Ал-Балоуши 25.
«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Достонбек Турсунов (88.Шаҳзод Азмиддинов, 46), 7.Одил Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (77.Дилшод Саитов, 73), 10.Драган Черан, 19.Пшемислав Банашак, 27.Сардор Собирхўжаев (2.Беҳруз Асқаров, 82), 28.Диёр Холматов (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 60), 30.Мэтью Стинворден, 34.Фаррух Сайфиев.
«Ал-Айн»: 17.Холид Эйса, 3.Куаме Антонне, 5.Парк Юнг Ву, 6.Яҳё Нодир (22.Фалах Волид, 65), 9.Кожо Лаба (90.Эйса Халфан, 81), 10.Алехандро Ромеро, 11.Бандар Ал-Аҳбаби, 15.Эрик Менезес, 16.Холид Ал-Ҳошими, 18.Холид Ал Балоуши (8.Муҳаммад Аббос, 46), 21.Софьян Раҳими (13.Аҳмад Барман, 80).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ. "Пахтакор" Тошкентда "Ал Айн"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди