“Насаф”да ғалаба, “Навбаҳор”да дуранг, ОКМК ва “Пахтакор”да эса...

“Насаф”да ғалаба, “Навбаҳор”да дуранг, ОКМК ва “Пахтакор”да эса...

18-19 сентябрь кунлари ОЧЛнинг гуруҳ босқичига старт берилди. Ушбу мусобақадан Ўзбекистоннинг тўртта жамоаси иштирок этмоқда.

А гуруҳидаПахтакор” мусобақани мағлубият билан бошлади. “Шерлар” илк турда кеча Тошкентда “Ал Айн”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнир жадвалининг охирги поғонасига тушиб қолди. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида эса яна бир кутилмаган натижа қайд этилди. Туркманистоннинг “Аҳал”и Саудия вакили “Ал Фейҳа”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

“Насаф”да ғалаба, “Навбаҳор”да дуранг, ОКМК ва “Пахтакор”да эса...

Б гуруҳида Қаршининг “Насаф” клуби мусобақани ғалаба билан бошлади. “Аждарлар” биринчи турда Иорданияга сафар қилишди ва маҳаллий “Ал Файсалий” жамоасини 90+7 дақиқада урилган гол эвазига мағлуб этишди. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида эса “Ал Садд” ва “Шаржа” ўзаро дуранг ўйнашди.

“Насаф”да ғалаба, “Навбаҳор”да дуранг, ОКМК ва “Пахтакор”да эса...

C гуруҳида Олмалиқнинг ОКМК жамоаси илк турда мусобақа бош совринига даъвогарлардан бири бўлмиш “Ал Иттиҳод”да қарши майдонга тушди. Миржалол Қосимов шогирдлари ушбу баҳсда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида "Ал Қува Ал Жавия" “Сепаҳон” билан жанговар дуранг ўйнади.

“Насаф”да ғалаба, “Навбаҳор”да дуранг, ОКМК ва “Пахтакор”да эса...

Д гуруҳида ОЧЛ гуруҳ босқичининг дебютанти “Навбаҳор” баҳсларга киришди. Наманганликлар илк турда ОЧЛнинг тўрт карра чемпиони “Ал Ҳилол”га қарши майдонга тушди. Малком, Неймар каби футболчиларига қарши кечган баҳсда Бабаян шогирдлари ғалаба қозонишлари ҳам мумкин эди, бироқ 100 дақиқада ўтказиб юборилган гол, наманганликларни ғалабадан маҳрум қилди. Гуруҳнинг иккинчи турида “Нассаджи Мазандаран” “Мумбаи Сити”ни мағлуб этди.

“Насаф”да ғалаба, “Навбаҳор”да дуранг, ОКМК ва “Пахтакор”да эса...

Ғарб минтақасида ўзбек клублари йўқ ягона гуруҳ. Бироқ бу ерда Роналду бошчилигидаги “Ал Насср” бор. Саудияликлар илк турда “Персеполис”ни мағлуб этди. Иккинчи учрашувда эса “Ал Дуҳайл” Тожикистоннинг “Истиқлол”ини мағлуб эта олмади.

“Насаф”да ғалаба, “Навбаҳор”да дуранг, ОКМК ва “Пахтакор”да эса...

ОЧЛнинг иккинчи тур баҳслари 2-3 октябрь кунлари бўлиб ўтади. 2-турда "Насаф" "Ал Садд"ни, ОКМК "Ал Қува Ал Жавия"ни, "Навбаҳор" "Мумбаи Сити"ни қабул қилса, "Пахтакор" Саудия Арабистонига сафар уюштириб, "Ал Фейҳа"га қарши майдонга тушади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар