“Пахтакор”нинг 19 ёшли тарбияланувчиси Аббосбек Файзуллаев Москванинг ЦСКА клуби асосий таркибига ёриб кирмоқда.
Премьер-лига беллашувларида фақат захирадан майдонга тушаётган ҳужумкор футболчимиз Россия кубоги гуруҳ босқичида “Сочи”га қарши иккита ўйинда бошланғич таркибда майдонга тушди. Рақиб майдонидаги баҳсда 69-дақиқа тўп тепган бўлса, куни кеча Москва мезбонлик қилган баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди ва пенальтилар сериясида гол уришга ҳам муваффақ бўлди.
Футбол мутахассислар ЦСКАнинг “Сочи” билан бўлган ўйинини таҳлил қиляпти. Жамоанинг собиқ ўйинчиси Валерий Масалитин бўлиб ўтган учрашувдан кейин бош мураббий Владимир Федотов танлаган тактикани танқид қилди ва суҳбат давомида янги ўйинчилар ҳақидаги фикрини ҳам билдирди.
— ЦСКАнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
— “Сочи”га қарши баҳс Федотовнинг навбатдаги эксперимента бўлди. У таркибни ўзгартиришни давом эттиряпти, ўйиндан эса ҳамон дарак йўқ. “Крилья Советов”га қарши аввалги учрашувда жамоа қизил карточкадан кейин жонланганди. Бу гал ҳам иккинчи бўлимда ўйнай бошлади. Орқа чизиқдаги муаммолар бартараф этилгани йўқ, учрашув охирида ютишлари ҳам, бтқазишлари ҳам мумкин эди.
—Нега Федотов етарли даражада ўйинчиларга эга бўлмай туриб, уч нафар ҳимоячи билан ўйнашда давом этмоқда?
— Биз бу схемани Виктор Ганчеронко даврида ҳам кўрганмиз. Ўшандаёқ ҳамма бу схема ишламаслигини таъкидлаган. Чунки шу тактикага ҳар томонла мос, ҳужумни бошлай оладиган ва уни қўллаб-қувватлаб турадиган ҳимоячилар керак. Ҳозир бунақа ҳимоячилар йўқ. Тўрт нафар ҳимоячи билан ўйнаш вақти келганига анча бўлган. Ёки Федотов яхши кўрган 5-4-1 тактик схемасидан фойдаланса бўлади. Лекин у ишламайдиган услубни қўллашни давом эттиряпти.
Марказий ярим ҳимоячи Максим Мухинни қандай қилиб ҳимояга қўйиш мумкин? Бу позицияга марказий ҳимоячи Матвей Лукин борку. Нега ҳар бир футболчини ўз позициясига қўйишмайди? Тўрт нафар ҳимоячи билан ўйнаш мумкин эди, бироқ Федотов ўзи танлаган схемани ишлаяпти, деб ўйлаяпти. Айнан мана шу схемага мослаб, хорижлик футболчиларни сотиб оляпти. Ахир жамоада истеъдодли ёшлар борку. Улар ўтган мавсумда майдонга тушарди, ҳозир нега ўйнамаётгани тушунарсиз.
— Янги олинган футболчилар ўйини ҳақида нима дейсиз?
— Аббосбек Файзуллаев индивидуал ҳаракатлари эвазига кучли эканини кўрсатди. Асосан чап қанот ҳужумкор футболчиси сифатида ўйнаяпти. Лекин у майдон марказида плеймейкер ролини бажарса, янги қирралари янада кўп очиляпти. Аббосбекнинг жойи айнан мана шу позицияда.
Бразилиялик Келлвен ҳозир яхшими, ёмонми ўйнаб турибди. Аммо келажакда нима бўлиши номаълум.
Чилилик ҳужумчи Виктор Давилага келсак, ҳали бу қанақа ўйинчи эканини тўлиқ тушуниб етганим йўқ. У ҳали ўзини кўрсата олмаяпти. Уни фақат бир тактик схемага мослаб олиб келишган, агар бошқа услуб қўлланилса, умуман ўйинга мослаша олмайди.
ЦСКА жамоаси Премьер-лигадаги навбатдаги учрашувини 24 сентябрь куни сафарда “Ростов” футболчиларига қарши ўтказади.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг