Айни дақиқаларда Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида “Octagon50” турнири давом этмоқда. Хабарингиз бор, ушбу жанг кечасида икки нафар ҳамюртимиз - Аҳлиддин Мирзадавлатов ва Асадбек Қаҳҳоровлар ўз жангларини ўтказар эди.
Дастлабки ҳамюртимиз Асадбек Қаҳҳоров иштирокидаги жанг ўз якунига етди. Юртдошимиз қирғизистонлик Азиз Усмоновга қарши 3 раунд муросасиз жанг олиб борди ва якунда ҳақли равишда ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонди. Шу тариқа юртдошимиз ўзининг 5-ғалабасини қўлга киритди. Фаолиятида 2 та мағлубият ҳам бор.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар