
Грециянинг "Пансерраикос" клуби ҳамюртимиз Жалолиддин Машариповни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти орқали хабар берди.
Машарипов янги жамоаси билан 1 йиллик шартномага имзо чеккан. У клуб сафида 10-рақам остида тўп тепади.
Айни дамда "Пансерраикос" Греция чемпионатида 5 ўйиндан кейин 6 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 8-ўринда турибди.
Эслатиб ўтамиз, Жалолиддиннинг сўнгги жамоаси Саудия Арабистонининг "Ан Наср" клуби бўлган эди. Футболчи риёдликлар сафини эркин агент сифатида тарк этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг