date
views 329

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Жанубий Кореяга имкониятни бой берди

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Жанубий Кореяга имкониятни бой берди

Осиё ўйинлари ярим финал босқичидан ўрин олган Жанубий Корея - Ўзбекистон ўйини ўз ниҳоясига етди. Афсуски, унда вакилларимиз 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Кореяликларнинг иккала голига ҳам Жонг Йу Вонг муаллифлик қилди. Вакилларимизнинг ягона голини Жасур Жалолиддинов жарима зарбасидан киритди.

Шунингдек, 74-дақиқада Абдурауф Бўриев қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди. У иккинчи сариқ карточкасини ишлаб олгани сабаб четлатилди.

Шу тариқа, ҳамюртларимиз финалга чиқиш имконини қўлдан бой берди. Энди Тимур Кападзе шогирдлари 3-ўрин учун Гонгконг термаси билан куч синашади.

Осиё ўйинлари, ярим финал
Корея Республикаси - Ўзбекистон 2:1
Голлар: Жеонг Ву Йеонг 4, - 1:0. Жасур Жалолиддинов 25, - 1:1. Жеонг Ву Йеонг 38, - 2:1.

Корея Республикаси: 1.Ли Гванг Йеон, 2.Хванг Жаэ Вон, 4.Парк Жин Сеоб, 14.Ли Хан Беом, 19.Сеол Юнг Ву, 6.Хонг Хюн Сеок (9.Бак Жаэ Йонг, 87), 7.Жеонг Ву Йеонг (15.Жунг Хо Йоен, 59), 8.Паик Сеунг Хо (С), 10.Чо Юнг Вук (13.Гох Юнг Жун, 87), 11.Ум Вон Санг (20.Ан Жаэ Жун, 66), 18.Ли Канг Ин (17.Сонг Мин Кю, 59).
Захира: 12.Мин Сеонг Жун, 21.Ким Жеонг Хун, 3.Чои Жун, 5.Ли Жаэ Ик, 16.Ким Таэ Хеон, 22.Парк Кю Хюн.

Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Иброҳим Ибрагимов (15.Шерзод Эсанов, 85), 9.Улуғбек Ҳошимов (11.Отабек Жўрақўзиев, 85), 10.Жасур Жалолиддинов (6.Беҳзод Шамсиев, 76), 14.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 16.Асадбек Раҳимжонов (19.Ҳусайн Норчаев, 46), 17.Абдурауф Бўриев, 18.Алибек Давронов, 20.Русланбек Жиянов (22.Алишер Одилов, 61).
Захира: 1.Отабек Боймуродов, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Маҳмуд Маҳамаджонов, 4.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 13.Элдор Бегимов.

Огоҳлантиришлар: Жасур Жалолиддинов 27, Абдурауф Бўриев 41, Парк Жин Сеоб 53, Алибек Давронов 56, Иброҳимҳалил Йўлдошев 62, Хванг Жаэ Вон 82.

Четлатиш: Абдурауф Бўриев 74 (2СК).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Жанубий Кореяга имкониятни бой берди