15:40 / 05.10.2023
425

16 ёшли Ямалнинг ЕЧЛ ўйини вақти қорни оғриб, ҳожатхонага югуриб кетди

16 ёшли Ямалнинг ЕЧЛ ўйини вақти қорни оғриб, ҳожатхонага югуриб кетди

Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган “Порту” ва “Барселона” учрашувида кам кузатилган ҳолат содир бўлди.

Ўйиннинг 71-дақиқасида каталонияликларнинг энг ёш ўйинчиси – 16 ёшли  Ламин Ямалнинг қорни оғриб қолди.

Футболчи ўйинни ташлаб, ҳожатхонага кетди. Бироқ, ёш футболчи у ерда узоқ қолиб кетди. Уни майдонга қайтиши қарийб 10 дақиқа кутган Хави Эрнандес Ямалнинг ўрнига Маркос Алонсони ўйинга тушириб юборди.

Ламин Ямаль дебют қилган ва ҳеч қачон эсидан чиқармайдиган учрашувда каталонияликлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 16 ёшли Ямалнинг ЕЧЛ ўйини вақти қорни оғриб, ҳожатхонага югуриб кетди