
Хабарингиз бор, 15-17 июль кунлари пойтахтимиз мезбонлик қилган Дэвис кубогида Жаҳон гуруҳининг плей-офф босқичига терма жамоамиз қуръа натижаларига кўра, Швейцария термаси билан учрашадиган бўлди.
Теннис оламининг энг нуфузли мусобақаларидан ҳисобланган ушбу турнирнинг қуръа ташлаш маросимида 14 терма жамоа иштирок этди.
Жаҳон гуруҳи плей-оффи жуфтликлари билан танишинг:
Ўзбекистон - Швейцария;
Бельгия – Бразилия;
Австралия – Словакия;
Канада – Чили;
Ҳиндистон – Испания;
Япония – Украина;
Германия – Польша.
Плей-офф учрашувлари шу йилнинг 16-18 сентябрь кунлари номлари биринчи ёзилган мамлакатлар мезбонлигида ташкил этилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар