16:13 / 09.10.2023
259

Чемпионлик учун курашда тўртликдаги ҳолат: ўзаро ўйинлар бўйича устунлик кимда?

Чемпионлик учун курашда тўртликдаги ҳолат: ўзаро ўйинлар бўйича устунлик кимда?

Бу йил чемпионлик кураши охирги турларгача давом этадиганга ўхшайди. "Пахтакор" рақобатчиларни ортда қолдириб, қочиб кетгандек эди. Бироқ охирги 3 та турда очколарни йўқотган (2 дуранг 1 мағлубият) "шерлар" энди 3 очколик масофада.

Хабарингиз бўлса керак, чемпионлик масаласида агарда очколар тенг келиб қолса, регламент бўйича аввало ўзаро ўйинлардаги натижа устувор бўлади.

Ўзаро ўйинларда ушбу тўртликдан энг яхши ҳолат эса Қаршининг "Насаф" клубида, қолганларда деярли тенг ҳолат.

  • "Насаф" ўзаро ўйинларда "Нефтчи"дан устун, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" билан тенг, лекин жавоб ўйинлари бор.
  • "Нефтчи" ўзаро ўйинларда тўплар нисбатига кўра "Насаф"га ютқазди. "Пахтакор"дан эса устун, "Навбаҳор" билан тенг ва жавоб ўйини бор.
  • "Пахтакор" ўзаро ўйинларда фақат "Навбаҳор"дан яхши, "Нефтчи"га ютқазган ва "Насаф" билан жавоб учрашуви олдидан ҳолат тенг.
  • "Навбаҳор" ўзаро ўйинларда "Пахтакор"га ютқазган, жавоб учрашувларидан олдин "Насаф" ва "Нефтчи" билан тенг.

Кўриниб турибдики, фақат "Насаф" ҳозирча ушбу тўртликда ўзаро ўйинларга (икки ўйиннинг умумий натижаси ҳисобга олинади) кўра ҳеч кимга ютқазмаган.

Бироқ ҳали олдинда ўйинлар етарли ва якунда жамоаларнинг жадвалда қандай жойлашади, деган савол очиқлигича қолмоқда. Азиз ўқувчи, бу борада сиз қандай фикрдасиз?


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлик учун курашда тўртликдаги ҳолат: ўзаро ўйинлар бўйича устунлик кимда?