date
views 322

Футболчи тортишувдан сўнг, Мессининг орқасидан унга тупурди (фото)

Футболчи тортишувдан сўнг, Мессининг орқасидан унга тупурди (фото)

2026 йилги жаҳон чемпионатининг Аргентина ва Парагвай ўртасидаги саралаш учрашувида хунук ҳолат юз берди.

Ўйин чоғида Парагвай етакчи ўйинчиларидан Антонио Санабрия рақиблар сардори Лионель Месси билан тортишиб қолди. Кейин месси унинг ёнидан ўтиб кетаётанида парагвайлик футболчи Леонинг орқасидан унга тупурди. Бу вазият телетрансляция вақтида камералар объективига тушиб қолди.

Бу ҳолатга учрашувни бошқариб борган ҳакам  эътибор қаратгани йўқ.

Жанубий Америка минтақасининг саралаш мусобақаси учинчи туридан ўрин олган бу баҳсда амалдаги жаҳон чемпионлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу гуруҳда аргентиналик юз фоизлик натижа билан пешқадамлик қилмоқда. Парагвайликлар эса учта ўйинда атиги бир очкони қўлга киритган холос.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футболчи тортишувдан сўнг, Мессининг орқасидан унга тупурди (фото)