23:05 / 15.10.2023
344

Сречко Катанец Хитой билан эртанги ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди

Сречко Катанец Хитой билан эртанги ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва футболчи Отабек Шукуров Хитойга қарши ўтказиладиган ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашишди.

"Ҳаммага хайрли кеч. Қисқа қилиб айтаман, бу ўйинга жамоамиз тайёр. Футболчилар билан боғлиқ ҳамма нарса жойида, ҳеч кимда жароҳат йўқ.

Айтишиим мумкинки, энг асосийси футболчиларим эртага жароҳат олмаслиги. Чунки майдонни кўргач айтиш мумкинки, футболчилар учун жудаям хавфли. Бу оддий ўртоқлик учрашуви ва натижа ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Биз умуман бошқача услубда ўйнашимиз мумкин, кўплаб ўйинчиларни синаб кўришимиз мумкин. Шу сабаб футболчиларимизнинг ўзаро ҳамжиҳатлигини таъминлаш ва кейинги муҳим ўйинларга тайёр ҳолда етиб келиш.

- 2019 йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон - Хитой баҳси ва эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз...

- Мен 2019 йилда Хитойда ким мураббий бўлган, қандай ўйин бўлган билмайман. Буни ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Энг асосийси эртанги ўйин ва саралаш ўйинларига яхши кайфиятда етиб келишимиз.

- 2026 йилги жаҳон чемпионатида йўлланмалар сони оширилгани бизга мундиалга чиқиш учун имкониятми?

- Барча терма жамоалар учун яхшироқ имконият деб ҳисоблайман. Кимгадир осонроқ кечади, кимгадир қийин. Буни кейинроқ билиб оламиз.

- Терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов нима сабабдан бу йиғинда қатнашмаяпти?

- Элдорга дам беришга қарор қилдим ва бошқа сабаб йўқ", - деди Катанец.

Отабек Шукуров ҳам бу баҳс олдидан фикрларини билдириб ўтди.

"Авваламбор барчага ассалому алайкум. Биз футболчилар ўйинга тайёрмиз. Ўртоқлик баҳси бўлишига қарамасдан бу биз учун жуда муҳим. Чунки терма жамоанинг ҳар бир ўйини муҳим ҳисобланади. Мухлисларимиз биздан фақат ғалаба кутишади. Футболчиларда ҳам кайфият аъло ва эртага ғалаба учун майдонга чиқамиз", - деди Шукуров.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сречко Катанец Хитой билан эртанги ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди