Ўзбекистон Суперлигаси 22-турдан қолдирилган "Навбаҳор" - "Насаф" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 0:1 ҳисобида зафар қучди. Ягона голга Матеус Лима Круз муаллифлик қилди. Унинг голига Шерзод Насруллаев ассистентлик қилди.
Беллашувдан сўнг "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Бугун ўйин темпи жуда юқори бўлмади. Лекин сифатли учрашув кўрдик. "Навбаҳор" ҳам ғалабага ҳақли ўйин кўрсатди. Бироқ охирги дақиқаларда бизга омад кулиб боқди. Рақиб мамлакатдаги энг кучли жамоа ҳисобланади.
Бугун майдонда футболчиларнинг жойлашувини ҳам ўзгартириб бордик. Бу жиҳат яхши иш берди ва ғалаба қозондик.
"Навбаҳор" охирги 2 йилда анча савиясини оширди. ОЧЛда ҳам яхши ўйнаяпти. Қолаверса, улардаги йўқотишлар, балки натижага таъсир ўтказгандир. Бундай ҳолат бизда ҳам бор.
Тақвим жуда қийин. Биз танловни амалга оширишимиз ва қайси мусобақани бош планга олиб чиқишимизни ўйлаб кўришимиз керак. Энг асосийси, футболчиларни ўйиндан ўйинга тиклаш жуда муҳим.
Чавесдан кўп нарса кутгандик. Лекин унга ортиқча вазн, жароҳат ҳалал берди".
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг