23:46 / 01.11.2023
433

"Навбаҳор" катта ўзгаришлар ёқасидами? Жамоани кўплаб етакчилар тарк этиши мумкин

"Навбаҳор" катта ўзгаришлар ёқасидами? Жамоани кўплаб етакчилар тарк этиши мумкин

Сўнгги кунларда "Навбаҳор" клуби вице-президент вазифасини бажариб келаётган Отабек Саматовнинг истеъфоси борасида миш-мишлар урчиб кетганидан хабарингиз бор. Айнан шу масала борасида энг сўнгги маълумотлар билан танишинг.

23-турда "Насаф" билан бўлган ўйиндан сўнг жамоа раҳбарияти бу мавсумни ҳам совринсиз якунлаши деярли аниқ бўлиб қолди. Шу сабабли, клуб раҳбари сифатида фаолият олиб бораётган Отабек Саматов вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқовга ўз постини топширмоқчи эканлигини маълум қилади. Вилоят ҳокими эса бу истеъфони қабул қилишини маълум қилади. Натижада, Отабек Саматов ўз истаги билан постни топширганча, "Навбаҳор" бошқарув сферасидан чиқиб кетди.

Айни дамда, бу маълумотлар клуб томонидан тасдиқлангани йўқ. Катта эҳтимол билан ҳали-бери тасдиқланмаслиги ҳам мумкин. Сўнгги маълумотларга қараганда, Отабек Саматов ўз постидаги ишини давом эттириши ҳам мумкин. Барчаси сўнгги қабул қилинадиган қарорга боғлиқ. Кетма-кет совринсиз мавсумлардан сўнг "Навбаҳор" вице-президентининг ўз хоҳиши билан постни топширишга қарор қилган. Ваҳоланки, ҳеч қандай қистов ёки босим бўлмаган. Ҳозир воқеалар ривожининг уч хил версияси мавжуд:

1. "Навбаҳор" клуби мавсум тугаши билан деярли 95 фоиз футболчиларига жавоб бериб юборади ва бор эътиборини маҳаллий ёшларга қаратади. Ёшроқ мутахассис ва янгича ёндашув эвазига бор эътибор маҳаллий бўлажак футболчиларга қаратилади.

2. Самвел Бабаян ўз иш ўрнида қолади, аммо катта эътиборини жамоа ёшларини асосий таркибга жалб этиш билан шуғулланади. Катта маош олаётган ижрочиларнинг бошқа клубларга йўл олишига рухсат берилади. "Навбаҳор" ҳозирги пойдеворини сақлаб қолган ҳолда ҳаракат векторини ёшлар томон ўзгартиради.

3. Отабек Саматов ўз постидаги ишни давом эттиради. Жамоа мавсумнинг қолган қисмини юқори кайфиятда давом эттиради ва бор эътиборини ОЧЛда узоқроққа боришга қаратади. Келаси мавсумда эса "Пахтакор"нинг бир йўла уч футболчиси жамоага жалб этилиб, чемпионлик учун навбатдаги уриниш амалга оширилади.

П.С. Ҳозирги ҳолатда 3 та вариант ҳам "Навбаҳор" учун уч хил таъсир кўрсатади. Уларни қай бири танланса ҳам жамоанинг ривожланиши бирламчи вазифа сифатида қўйилиши лозим. Сўнгги сўз Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақовда қолмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Навбаҳор" катта ўзгаришлар ёқасидами? Жамоани кўплаб етакчилар тарк этиши мумкин