АПЛнинг 11-турида "Арсенал" "Ньюкасл" майдонига сафар уюштириб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Премьер-лигада (ушбу мавсум) мағлубиятга учрамаган жамоалар сони яна биттага камайди, аниқроғи битта қолди. Бу эса "Тоттенхэм". "Шпорлар" айни пайтда турнир жадвалида 26 очко билан иккинчи ўринда турибди. "Ньюкасл, "Арсенал" ва "Ливерпуль"дан кўпроқ очко тўплашга муваффақ бўлган жамоанинг бундай натижа кўрсатишига мавсум бошида ҳеч ким ишонмаган бўлса ажаб эмас. Харри Кейн энди лондонликлар сафида эмас, таниқли бўлмаган мураббий олиб келинди ва ўтган мавсум сўнггидаги натижалардан кейин "Тоттенхэм" кўрсатаётган ўйин барчани қойил қолдирмоқда. Айниқса клубнинг ҳали мағлуб бўлмагани ҳам яна бир тақсинга лойиқдир.
Ҳаммаси қаердан бошланди?
Ўтган мавсум якунига етишига кам қолганида Антонио Конте кутилмаган интервьюни бериб, жамоа футболчиларини кескин танқид қилди. Шундан сўнг раҳбарият италиялик мутахассисни ўз лавозимидан озод қилган ва вақтинчалик Кристиан Стеллини "шпорлар"га устозлик қилди. "Ньюкасл"дан учралган 6:1 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин у ҳам бўшатилганди. Навбат эса Райан Мэйсонга келди. Шу тариқа, "Тоттенхэм" турнир жадвалида 8-ўрин билан мавсумни якунлади. Клуб 2009 йилдан кейин илк бор еврокубоклар зонасидан ташқарида қолиб кетди. Бундай натижалардан кейин лондонликларнинг соврин ютишига ишонч ҳам камайди ва жамоани муҳим футболчилар тарк этиши кутилганди. Шулардан бири Харри Кейндир.
Ёзги трансферлар ойнаси
Ҳар трансферлар ойнаси очилганида "Тоттенхэм"ни Харри Кейн тарк этиши борасида миш-мишлар чиқа бошлайди. Клубнинг асосий ҳужумичиси бўлган инглиз бундан 2 йил олдин "Манчестер Сити"га ўтишни жуда ҳам истаган, якунда эса Даниэль Леви уни қўйиб юбормагани ҳали ҳам футбол оламида ёмон ҳотиралар билан эсаланади. Бу ёзда Кейнда яна бир имкон пайдо бўлди. Курашда Англиянинг бир қатор топ клублари ва "Бавария" бор эди. Раҳбарият уни ўзларига қарши ўйнашини истамасди ва шунинг учун Премьер-лигадан келган таклифларга рад жавоби берилган. Мюнхенликлар эса охиригача курашиб, 117 миллион еврога Харрини сотиб олди. Леви ҳам осонликча бу трансферларга рози бўлгани йўқ. Якунда Кейн Англияни тарк этди. Шу билан бирга, "шпорлар" ўз капитанидан айрилди.
Энди бу клубнинг АПЛда пешқадамлар сафида юриши-ю, кубоклар ютишига имкон йўкдек кўринганди. Лондонликлар Кейннинг трансферидан келган пулларни оқилона ишлатди. "Лестер"дан 48 миллион еврга сотиб олинган Жеймс Мэддисон 11 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 5 та ассист амалга оширишга улгурди. Мазкур мавсум АПЛдаги энг кўп шерикларига голли паст берган футболчилар орасида 3-ўринда турибди. "Вольфсбург"дан 36 миллион еврога ҳарид қилинган Ван де Вен эса Кристиан Ромеро билан ажойиб жуфтлик ҳосил қилди. Патсекоглу шогирдлари мазкур мавсумда ўз дарвозасидан 9 марта тўп олиб чиқди. Энг яхши натижа "Манчестер Сити"га тегишли - 8 та. Албатта жамоага асосий дарвозабон ҳам керак эди. Бунинг учун Гуглиелмо Викарио танланди. Унинг трансфери 20 миллион еврога тушган. Италиялик посбон 4 та ноллик ўйин ўтказиб, энг яхшилар қаторида турибди. Шунингдек, ёзда Бреннан Жонсон, Алехо Велис, Монор Саломон каби футболчилар "Тоттенхэм" сафига ўтди.
Ангелос Постекоглу...
"Тоттенхэм" бош мураббий масаласида жуда қийналди. Клуб Юлиан Нагельсманн ва Луис Энрике каби мураббийлар билан музокаралар олиб борди, лекин келишувга эриша олмади. Яна бир нечта мутахассисдан рад жавобини олган Леви охири "Селтик" устози Ангелос Пастекоглуга мурожаат қилди. Аммо бу мураббий ҳақда озчилик билади. "Шпорлар" иштирокидаги учрашувларни кўриб, жамоанинг омади келиб, ғалаба қозонмаётганига гувоҳ бўласиз. "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль"ни мағлуб қилиш, "Арсенал" билан дуранг ўйнаш учун клуб қанчалик омадли бўлиши керак. Олдинда "Тоттенхэм"ни "Челси", "Астон Вилла" ва "Манчестер Сити" каби жамоаларга қарши баҳслар кутмоқда. Агарда бу тўсиқлардан ҳам Пастукоглу муваффақиятли ўта олса, унда мураббий АПЛда чемпионлик учун курашишига ишончи пайдо бўлади.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг