23:23 / 07.11.2023
321

Максим Шацких: "Бундай жойда ўйнашга қарор қилинган экан, чимни яхши ҳолатда ушлаш керак"

Максим Шацких: "Бундай жойда ўйнашга қарор қилинган экан, чимни яхши ҳолатда ушлаш керак"

ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Ахал" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди ва унда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйиндан кейин Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

"Натижадан қониқмадим, бизга ғалаба зарур эди. Ўйин охирида қийин вазиятдан чиқиб кетишга уриндик. Шундай ажойиб стадионда табиий чим ёки ҳеч бўлмаганда сифатли сунъий чим йўқлиги ажабланарли. Бундай жойда ўйнашга қарор қилинган экан, чимни яхши ҳолатда ушлаш керак. Европада ҳам баъзида бундай майдонларда ўйналади, аммо сифати жуда яхши. Бу майдон жуда қаттиқ. Камчиликда қолган бўлсак-да, охирги дақиқаларда ўйинни ўзгартиришга интилдик. Вазиятларимиз бўлди, лекин аниқ зарбалар йўллай олмадик. Мезбонлар кутилмаган нарса билан ҳайрон қолдиришмади, кутилганидек ҳаракат қилишди".

"Кам бўлиб қолганимиздан кейин ҳужумни жонлантириш учун ҳужумкор футболчиларни туширдим. Қизил карточка борасида эътирозим йўқ. Ҳакам ВАРни кўргани бораётганда ёрдамчиларимга майдондан четлатиш бўлишини айтдим. Ўйиндан кейин бу вазият учун Одил дўстларидан узр сўради", - Шацких.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Пахтакор" 4 очко билан гуруҳида 2-ўринда турибди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Максим Шацких: "Бундай жойда ўйнашга қарор қилинган экан, чимни яхши ҳолатда ушлаш керак"