date
views 349

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЖЧ плей-офф йўлланмасига эга бўлди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЖЧ плей-офф йўлланмасига эга бўлди

Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари нимчорак финалда "C" ёки "D" гуруҳи ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг нимчорак финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Гап шундаки, олти гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган жамоалардан тўрттаси плей-оффда иштирок этади. Ҳозирча бу борада энг яхши натижа қайд этиб турган Ўзбекистон терма жамоасидан Индонезия ва Жанубий Корея ўзиб кета олмаслиги маълум бўлди.

Ўзбекистон айни вақтдаги тақвимга қаралганда, нимчорак финалда Англия ёки Сенегал билан рўбару келиши мумкин. Бироқ ушбу гуруҳларда ҳали 3-тур ўйинлари ўтказилмади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЖЧ плей-офф йўлланмасига эга бўлди