
Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғалинои Гонгконгга қарши ўйиндан кейин (4:0) матбуот анжуманида иштирок этди.
"Йигитларни ғалаба билан табриклайман. Биз яхши ўйин ўтказдик. Яхшилиги шундаки, шогирдларим ўзлари гол уриши мумкин бўлган вазиятда ҳам шеригига пас берди. Бу бизнинг асосий ютуғимиз бўлди. Учрашувни яхши бошладик ва тезкор гол урдик. Иккинчи бўлимда ҳам кўп вазиятга эга бўлдик, аммо унумли фойдалана олмадик. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман", - деди Ғалинои.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар