18 ноябр куни Индонезияда ўтаётган 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида гуруҳ баҳсларига якун ясалди. Ўзбекистонлик ўсмирлар плей-оффда Англияга қарши майдонга тушиши аниқ бўлди. Учрашув 22 ноябр куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Англия ўсмирлар терма жамоаси Янги Каледония (10:0) ва Эрон (2:1) вакилларига қарши ўйинларда зафар қучишган бўлишса, бразилиялик тенгқурлари билан кечган учрашувда 1:2 ҳисобида енгилишганди. Шунга қарамай инглизлар тўплар нисбатига кўра С гуруҳида биринчи ўринни эгаллашди.
Шу тариқа Марокаш ва Эквадор A гуруҳида, Испания ва Мали B гуруҳида, Англия ва Бразилия C гуруҳида, Аргентина ва Сенегал D гуруҳида, Франция ва АҚШ E гуруҳида Германия ва Мексика F гуруҳида 1-, 2-ўринларни эгаллаб плей-оффга чиқишди.
Эрон (C гуруҳи, 6 очко), Япония (D гуруҳи, 6 очко), Ўзбекистон (B гуруҳи, 4 очко) ҳамда Венесуэла (F гуруҳи, 4 очко) энг яхши кўрсаткичга эга учинчи ўринни эгаллаган тўрт жамоа сифатида нимчорак финалда ўйнаш ҳуқуқига сазовор бўлишди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг