Хоразм вилоятининг Урганч туманида электр тармоғига яширинча уланиб олиб, бюджетга катта миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент берган маълумотга кўра, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Урганч туманида ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги «S.» МЧЖ раҳбари А.А. фирма биносида 127 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини тижорат мақсадларида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига яширинча улаб, ишлатиб келган.
Фуқаронинг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 млрд 61 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ худди шундай ҳолат Тошкент шаҳри Олмазор туманида ҳам кузатилган ва унда фуқаро ярим миллиард сўмдан ортиқроқ бўлган миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани айтилган эди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг