08:21 / 22.11.2023
115

Ўзбекистон миллий кураш бўйича чемпионатларга мезбонлик қилмаётгани сабаби очиқланди

Фото: “Дарё”

Ўзбек миллий кураши бўйича ўтказилаётган чемпионатларнинг асосан хорижий мамлакатларда ўтказилиши ортида ўзбек курашини бутун дунёга танитиш мақсади ётибди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири, ИКА биринчи Вице–Президенти Адҳам Икрамов маълум қилди.

Бугун Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг мажлислар залида ИКА Президенти Ҳайдар Фармон, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири, ИКА Биринчи Вице–Президенти Адҳам Икромовлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида 23—29 ноябрь кунлари Туркманистоннинг Ашхабод шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасида бўлиб ўтиши режалаштирилган XIV-жаҳон чемпионати ва ИКАнинг навбатдаги Конгресси дастури ҳақида маълумотлар берилди.

Матбуот анжуманида сўз олган “Дарё” журналисти Ёшлар сиёсати ва спорт вазири, ИКА биринчи Вице–Президенти Адҳам Икромовга юзланиб, “Кураш бўйича жаҳон чемпионатлари тарихига қарайдиган бўлсак, 1-жаҳон чемпионати 1999 йил Тошкентда бўлган, орадан 12 йил ўтиб, 2011 йилда Термизда жаҳон чемпионати ўтказилганини эслаймиз. Айтингчи, кураш Ватанида қачон кураш бўйича жаҳон ёки Осиё чемпионатлари ўтказилади?”, — дея савол берди.

Вазир Адҳам Икромов кураш бўйича бўлиб ўтаётган чемпионатларни хорижда ўтказиш орқали ўзбек курашини дунёга танитиш мақсади борлигини айтди.

"Чемпионатларни четда ўтказишимиз, масалан ўтган йили Ҳиндистонда, бу йил Туркманистонда ўтказишдан мақсад миллий курашимизни имкон қадар бутун дунёга танитишдан иборат. Африкада бир ўтказсак, Америкада бир ўтказишимиз керак. Дзюдо бўйича чемпионат ҳар сафар Японияда ўтказилганида у бу қадар оммалашмаган бўларди деб ўйлайман", — деди вазир саволга жавоб берар экан.
Фото: “Дарё”

Вазир Адҳам Икромов Халқаро кураш ассосиацияси президенти Ҳайдар Фармон ҳам унинг фикрини қўллаб-қувватлаб, ўзбек курашини дунёга танитиш учун чемпионталарнинг кўпроқ чет мамлакатларда ўтказилишини қўллаб-қувватлаётганини маълум қилди.

Вазирнинг қўшимча қилишича, миллий кураш бўйича жаҳон ва Осиё чемпионатларининг Ўзбекистонда ўтказилиши ҳам катта аҳамият касб этади.

"Чемпионатларни Ўзбекистонда ҳам ўтказишга имкониятларимиз бор. Ўйлайманки, тез орада Ўзбекистон ҳам миллий кураш бўйича чемпионатларга мезбонлик қилади", — деди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон миллий кураш бўйича чемпионатларга мезбонлик қилмаётгани сабаби очиқланди