17:15 / 01.12.2023
162

Европа лигаси. Плей-оффга чиққан 14 та жамоа номи маълум бўлди

Европа лигаси. Плей-оффга чиққан 14 та жамоа номи маълум бўлди

Европа лигасида гуруҳ босқичининг 5-тур ўйинлари якунланди. Унга кўра, плей-оффда иштирок этадиган 24 жамоадан 14 тасининг номи аниқ бўлиб улгурди.

«Аталанта» (Италия), «Байер» (Германия) ва «Ливерпуль» (Англия) ўз гуруҳларида 1-ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри 1/8 финалда иштирок этадиган бўлди.

«Брайтон» (Англия), «Фрайбург» (Германия), «Марсель» (Франция), «Ренн» (Франция), «Рома» (Италия), «Славия» (Чехия), «Вильярреал» (Испания) ва «Вест Хэм Юнайтед» (Англия) жамоалари ҳам Европа лигаси плей-оффида ўйнайди, лекин ҳозирча қайси босқичда эканлиги аниқ эмас.

«Спортинг» (Португалия) гуруҳда 2-ўринни олгани аниқ бўлди ва 1/16 финалдан иштирокини бошлайди. Шунингдек ЕЧЛда 3-ўринни қўлга киритиб улгурган «Фейеноорд» (Нидерландия) ва «Янг Бойз» (Швейцария) ҳам ушбу босқичдан иштирокларини давом эттиришади.

Мусобақада сўнгги тур ўйинлари 14 декабрь куни ўтказилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европа лигаси. Плей-оффга чиққан 14 та жамоа номи маълум бўлди