"Мумбай Сити" мураббийи: "Охирги ўйин билан солиштирганда, бизда тўлақонли таркиб шаклланган"
"Мумбай Сити" мураббийи Энтони Фернандеш "Навбаҳор"га қарши ОЧЛ ўйини олдидан фикрларини билдирди.
"Бўлажак ўйин қийин ўтади. "Навбаҳор" кучли, улар ҳам ғалаба илинжида ташриф буюришган, бироқ биз яхши тайёргарлик кўрдик.
Клубда мураббий алмашди, мазкур баҳс ўз маҳоратимни намоён эта олиш учун катта имконият ҳисобланади.
Футболда баъзи режалар иш бермай қолиши мумкин, шу боис ҳар қандай ҳолатга мослашиш лозим. Мен ҳам ўз лавозимимга мослашиб боряпман ва бундан завқ оляпман. Шунга қарамай, бу қийин вазифа.
Охирги ўйин билан солиштирганда, бизда тўлақонли таркиб шаклланган. Йигитлар учрашувни интиқлик билан кутишмоқда. Осиё Чемпионлар Лигасида Ҳиндистон шарафини ҳимоя қилаётганимиз бизга ғурур бағишлайди. Албатта, натижалар бизни бироз хафа қилмоқда, бироқ шогирдларим кўрсатаётган ўйиндан хурсандман. Тўғри, гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинимиз ҳисобланади, бироқ ижобий натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Мазкур беллашувга бўлган иштиёқ аввалгиларига қараганда юқорироқ", – деди Фернандеш.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг"Мумбай Сити" – "Навбаҳор" беллашуви бугун 21:00 да старт олади.