Мухлислар Бензема, Роналду ва Бэйлнинг бир вақтнинг ўзида майдонда бўлмасликларини истамоқдалар

  • Спорт
  • 3-03-2015, 15:58
  • 1 129
  • Мухлислар Бензема, Роналду ва Бэйлнинг бир вақтнинг ўзида майдонда бўлмасликларини истамоқдалар

    Испаниянинг Marca газетаси ўз ўқувчилари орасида сўровнома ўтказди.

    Сўровномадан мақсад, "Реал"нинг уч футболчиси Бензема, Роналду ва Бэйлнинг бир ватда майдонга тушиши қанчалик тўғри эканлигини аниқлаш эди.

    Сўровнома якунларига кўра, аксарият мухлислар бу уч футболчининг бир вақтнинг ўзида майдонда бўлмасликларини хоҳлашар экан. 79,2 % мухлислар шу фикрда ва улар бу ўйинчилар ҳимояда қатнашмасликлари ҳамда тўп тушгандагина югуришларнини маълум қилишган.

    Манба: Stadion.uz