23:38 / 11.12.2023
99

Равшан Ирматов: "Энг қуйи бўғиндан бошлаб, ҳар бир жамоаларимизнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини доимий равишда таҳлил қилиб боришимиз шарт"

Равшан Ирматов: "Энг қуйи бўғиндан бошлаб, ҳар бир жамоаларимизнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини доимий равишда таҳлил қилиб боришимиз шарт"

Бугун ЎФА раҳбарияти терма жамоаларнинг мураббийлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи ва келгуси мусобақаларга тайёргарлик режалари билан танишди. Йиғилиш давомида ҳар бир ёш тоифасидаги мураббийлар ўз ишига замонавий, режали ва бугунги кун жаҳон футболи талабларга мос равишда ёндашиши кераклиги таъкидланди. Мураббийлар штабида доимий равишда таҳлилчилар, селекционерлар ва тўлиқ тиббий таркиб бўлиши талаб қилинди.

"2023 йил футболимиз учун муваффаққиятли бўлди, ташкилий ишларимиз кўнгилдагидек бажарилган бўлса-да, эндиликда таҳлилий жиҳатга янада кўпроқ эътибор беришимиз зарур. Энг қуйи бўғиндан бошлаб, ҳар бир жамоаларимизнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини доимий равишда таҳлил қилиб боришимиз шарт”, - деди ЎФА биринчи вице президенти Равшан Ирматов.

Ўзбекистон У-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ижобий баҳоланиб, ҳар бир учрашув чуқур таҳлил қилинди. Ўз навбатида, ўсмирлар терма жамоаларига ўйинчилар етиштириб беришда алоҳида тизим йўлга қўйиш, бу борада академияларнинг фаолиятидаги узвий занжирни мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар билдирилди. Футзал миллий терма жамоаси янги бош мураббийи Хосе Венансио бўлажак Мундиалга кўрилаётган тайёргарлик борасида маълумот берди.

Маълумки, мамлакатимиз 2024 йил март ойида 20 ёшгача қизлар ўртасидаги Осиё кубоги, сентябрь-октябрь ойларида эса футзал бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бундан ташқари, сентябрь-октябрь ойларида Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари Осиё кубоги саралаш босқичида иштирок этади. Ушбу турнирларга босқичма-босқич муносиб тайёргарлик кўриш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда, шунингдек, болалар-ўсмирлар ва аёллар футболини ривожлантириш, селекция жараёнини янада кучайтириш, турнирларга футболчиларни нафақат жисмонан, балки кучли техник-тактик тайёрлаб бориш масалалари ҳам муҳокама этилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Ирматов: "Энг қуйи бўғиндан бошлаб, ҳар бир жамоаларимизнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини доимий равишда таҳлил қилиб боришимиз шарт"