Хабарингиз бор, Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ҳаваскор ММА йўналишида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида жаҳон чемпионати қизғин паллага кириб бормоқда.
Унда иштирок этаётган, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам медаллар жамғаришда давом этмоқда. Ҳозирга келиб, 5 та медални қўлга киритиб улгурган вакилларимиз, бугунги кун дастурида яна шоҳсупанинг юқори поғоналарини эгаллаши кутилмоқда.
Албатта, ўзбекистонликларнинг чиройли чиқишлари ва натижалари Баҳрайн шаҳзодаси Ҳолид Ҳамад Ал Ҳалифани ҳам бефарқ қолдирмади ва у бевосита аренага ташриф буюриб, Ўзбекистон ММА ассоциацияси раиси ўринбосари Ҳасан Эргашев билан кўришди ва эришилаётган натижалар билан табриклаб кетди.
Маълумот учун, Баҳрайн шаҳзодаси Осиёнинг етакчи Brave CF промоушенининг ҳам раҳбари ҳисобланади.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг