10:00 / 18.12.2023
396

"Навбаҳор"нинг собиқ бош мураббийи музокара ўтказаётганини тан олди

"Навбаҳор"нинг собиқ бош мураббийи музокара ўтказаётганини тан олди

“Тобол”нинг собиқ бош директори Андрей Канчельскис Қирғизистоннинг “Мурас Юнайтед” клубини бошқаришини тасдиқлади, дея хабар берди KazFootball.kz.

- "Мурас Юнайтед" билан музокараларим ҳақидаги маълумотлар ҳақиқат. Биз музокаралар олиб бормоқдамиз. Ўйлайманки, бу масала яқин вақт ичида ёпилади, чунки ҳамма мавсумолди машғулотлар олдинда эканлигини тушуниб турибди, биз тайёргарлик кўришимиз ва жамоани шакллантиришимиз керак. Шартнома имзолангандан кейин нимадир дейишимиз мумкин, - деди Андрей Канчельскис.

Андрей Канчельскис “Мурос Юнайтед” билан 2024 йил охиригача амал қиладиган шартнома имзолаши кутилмоқда. 

Бунгача мутахассис “Тобол” бош директори лавозимида ишлаб келган. Канчельскис 2023 йилнинг июлида тайинланган ва ноябрда клубни тарк этганди.

“Мурос Юнайтед” ўтган мавсумда Қирғизистон чемпионатида 42 очко жамғариб, бешинчи ўринни эгаллаганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт